Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Донецкда бозор ўққа тутилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Виктор АнтонюкСотрудник народной милиции ДНР
Сотрудник народной милиции ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Украина қуролли тузилмаларининг ўққа тутиши чоғида олти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари яна Донецк марказини ўққа тутди. Шаҳар ҳокимиятининг хабар беришича, снарядлар Ворошиловский туманидаги ёпиқ бозорга тушган.
Донецк мэри Aлексей Кулемзин ўз Telegram каналида ўққа тутилиш натижасида кўплаб инсонлар жароҳатланганини ёзди. Шунингдек, олти киши ҳалок бўлгани айтилган.
“Донецк марказида Украина қуролли тузилмаларининг ўққа тутиши чоғида олти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, маҳаллий телевидениенинг хабар беришича, Украина Қуролли кучлари артиллерияси Донецк марказида йўловчи автобусини йўқ қилган.
Таъкидланишича, Украина қўшинлари Донецк ва Горловкани уч дақиқа ичида 155 миллиметрли 11 та снаряд билан ўққа тутган.
Янгиликлар лентаси
0