Келаси ҳафтадан кунлар совий бошлайди

© unsplash.com/Nodir KhalilovОсень в Ташкенте
Осень в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Совуқ ҳаво оқимини республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг-тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Янги ҳафта бошида Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ва кўплаб туманларида кундуз куни ҳаво ҳарорати максимуми +25 даражага кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, 26 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан +10...+12 даражага пасаяди. Чунки, прогнозларда 25 сентябрь куни шимолда ҳарорат максимуми +37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган.

“Мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди, ҳисоб”, - дейди мутахассис.

Тоғлар, айрим тоғ олди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республика катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.
Прогнозга кўра, совуқ ҳаво оқимини республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг тўзонлар кўтарилиши эҳтимоли бор.
Янгиликлар лентаси
0