Мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти берилади

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишПустой класс в школе
Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Бўка туманида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти беришини маълум қилди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида ҳудудлардан вакиллар ҳам видеоалоқа орқали сўзга чиқишмоқда. Жумладан, Бўка туманидаги ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудида мактаб қуришда ёрдам берган фермер ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, тумандаги "Навобод" маҳалласида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган. Мактаб қурилишида "Азим Муҳаммад" фермер хўжалиги раиси Рўзибой Ғойибов катта ташаббус ва ҳомийлик кўрсатган.
Шавкат Мирзиёев ўз сўзида ўқувчиларнинг таълими ва тарбиясига эътибор берган тадбиркор ва фермерларга миннатдорлик билдирди.
“Улар бефарқ одамлар эмас. Эртага уларнинг номи тарихда қолади. Рўзибой ака, яна бир бор катта раҳмат сизга. Сизга ўхшаган фидойи инсонлар билан кўришишдан хурсанд бўламан доим", дейди давлат раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0