Мирзаев расман Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗойир Мирзаев
Зойир Мирзаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев расман вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этган. Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилган.
Давлат раҳбари 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этган.
Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинган.

Кейин Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, Зойир Мирзаев 1968 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ҳоким сифатидаги иш фаолиятини 2003 йил Жомбой туманидан бошлаган. 2008-2010 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими, 2010-2016 йилларда эса Самарқанд вилояти ҳокими бўлган. 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, 2021 йилнинг ноябрь ойига қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0