Жамият

Нижневартовск кутубхонасига ўзбек тилидаги адабиётлар туҳфа этилди

Учебники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиш мақсадида Тобольск, Сургут, Мегион ва Нижневартовск шаҳарларида бўлишди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россиянинг Нижневартовск шаҳар кутубхонасига ўзбек тилидаги адабиётлар туҳфа этилди. Бу ҳақида "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиш мақсадида Тобольск, Сургут, Мегион ва Нижневартовск шаҳарларида бўлишди.
Тобольск шаҳрига сафар давомида ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган 34 нафар, Сургут шаҳрида 28 нафар, Мегионда 43 нафар фуқаролар билан бўлиб ўтган учрашув чоғмда уларни ўйлантираётган муаммолар тингланди.
Шунингдек, Нижневартовск шаҳрида "Эриэлл Нефтегазсервис" МЧЖда вақтинчалик ишлаётган 43 нафар фуқаронинг ҳам ҳолидан хабар олинди.
Учрашувлар давомида меҳнат муҳожирларига консуллик-ҳуқуқий масалалар, жумладан, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг Россия ҳудудида амал қилиши ва Бош консулхона томонидан кўрсатилаган хизматлар ҳақида сўз борди.
Янгиликлар лентаси
0