Жамият

Ўзбекистон Каспий халқаро тиббиёт форумида иштирок этмоқда

© Международный медицинский форумОткрытие Каспийского международного медицинского форума в Астрахани.
Открытие Каспийского международного медицинского форума в Астрахани. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Халқаро тадбир Россиянинг Астрахан шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Астраханда Каспий денгизи мамлакатлари ўртасида туризм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида халқаро тиббиёт форуми ўтказилмоқда. Бу ҳақида Астрахан вилояти губернатори Игор Бабушкин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Бугун Астраханда Каспий халқаро тиббиёт форуми очилди. Форум Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Беларусь ва Россиядан 2500 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирди", дейди губернатор.
Уч кун давомида иштирокчилар илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, симпозиумлар ва академик маърузаларда иштирок этишади.
Шунингдек, Олтой давлат тиббиёт университети қошидаги “Университет клиникаси” лойиҳаси доирасида Россия Фанлар академиясининг етакчи академиклари халқаро тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича маърузалар ўқийди. Астрахан клиникаларида беморларнинг диагностикаси ва даволаш бўйича маслаҳатлар беришади.
"2021 йилда президент Владимир Путин Каспий денгизи мамлакатлари ўртасида туризм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун маркази Астраханда жойлашган Каспий кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ўзаро ҳамкорлик доирасида “Тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш” дастури амалга оширилмоқда”, дейди Бабушкин.
Вилоят ҳокими, шунингдек, тадбирда иштирок этаётган мамлакатлар мутахассисларининг яқиндан ўзаро ҳамкорлиги вилоятнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳасига қўшимча сармоя жалб этиши, етакчи тиббиёт марказларининг ҳамкорлиги минтақа тиббиёти ривожига туртки бўлишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0