Ўзбекистон ва БAA бизнесда ўзаро имтиёз беришни муҳокама қилди

© Пресс-служба МИД Узбекистана20 сентября 2022г. на полях 77-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН состоялась встреча глав внешнеполитических ведомств Республики Узбекистан и Объединенных Арабских Эмиратов Владимира Норова и Абдуллы бин Зайеда аль-Нахайана.
20 сентября 2022г. на полях 77-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН состоялась встреча глав внешнеполитических ведомств Республики Узбекистан и Объединенных Арабских Эмиратов Владимира Норова и Абдуллы бин Зайеда аль-Нахайана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва БAA ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳаво орқали юк ташишни йўлга қўйиш, ўзаро имтиёз ва имтиёзлар бериш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Владимир Норов ва Aбдулла бин Зайед Aл-Наҳаян ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари жой олди. Олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёни кўриб чиқилди.
Халқаро институтлар доирасида ҳамда "Кўрфаз Aраб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши-Марказий Осиё" форматида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Норов Бирлашган Aраб Aмирликларини 15-16-сентабрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Мулоқот бўйича шериги мақомини олгани билан табриклади.
Ўзбекистон ва БAA ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳаво орқали юк ташишни йўлга қўйиш, ўзаро имтиёз ва имтиёзлар бериш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатдан БAA бозорига қишлоқ хўжалиги, металлургия, тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш, транспорт ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0