Сиёсат

Россия ва Ўзбекистон алоқалари ғоят мустаҳкам боғланган – Мальгинов

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишОлег Мальгинов
Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россиянинг Ўзбекистонда элчиси икки мамлакат алоқа ришталари келажакда ҳам боғланишда давом этишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон алоқалари жуда мустаҳкам боғланган, уларни ҳеч нарса узолмайди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

“Келажакда алоқа ришталаримиз иқтисодиётда, илм-фанда, маданиятда, умуминсоний муносабатларда боғланишда давом этади”, - деди элчи Тошкентдаги “Россия таълими” халқаро кўргазма ярмаркаси очилишида.

Мальгинов Совет ва Россия олий ўқув юртлари битирувчилари республика тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиб келишаётганини эслатди.
“Мамлакатларимиз президентлари бир неча кун олдин айнан шу ҳақда суҳбатлашишганди”, — дея аниқлик киритди у.
Элчининг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишган.
Қайд этиш жоизки, Россия олий таълим муассасаларининг хориждаги филиаллари сони бўйича Ўзбекистон етакчи ўринда туради. Сўнгги тўрт йилда мамлакатда Россиянинг 12 та етакчи олийгоҳи филиаллари очилди ва улар сони жами 15 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, 22-24 сентябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Россия таълими. Тошкент-2022”халқаро кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазмада Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этишади. Ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0