Россиялик балет артисти Андрис Лиепа Давлат академик катта театридан кетди

© Foto : Юрий ПолянскийАндрис Лиепа
Андрис Лиепа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Андрис Лиепа 2019 йил январь ойидан буён Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрнинг балет труппасига раҳбарлик қилган эди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия халқ артисти Андрис Лиепа энди Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ишламайди. Бу хабарни Sputnik мухбирига театр директори Рамиз Усмонов тасдиқлади.

“Тўғри, Андрис Лиепа ўз хоҳиши билан театр билан шартномани бекор қилиб, Ўзбекистонни тарк этди”, - деди Рамиз Усмонов.

Андрис Лиепа 2019 йил январь ойидан буён Катта театрнинг балет труппасига раҳбарлик қилган эди.
Лиепа Сергей Диагилевнинг машҳур "Русские сезони" ("Рус мавсумлари") асаридан бир нечта классик балет спектаклларини саҳналаштирган. Булар "Шахерезада" ("Шаҳризода), "Жар-птица" ("Қақнус") ва "Кармен-сюита". Улар томошабинлар орасида энг энг кассабоп ва талабга эга бўлган.
Янгиликлар лентаси
0