Санкциялар Европа Иттифоқи учун салбий оқибатлар олиб келади – Милорад Додик

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза, архивное фото
Флаги России и Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Додик: Россия ҳозир ҳам бизнинг ҳамкор давлатимиз.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ғарбнинг Россияга қарши жорий қилган санкциялари биринчи навбатда Европа Иттифоқи учун салбий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Босния серблари етакчиси Милорад Додик РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россияга қарши жорий қилинган ва биринчи навбатда, уларни киритганларга, яъни Европа Иттифоқига нисбатан салбий оқибатларга олиб келадиган санкцияларга қарамай, Россия ҳозир ҳам бизнинг ҳамкор давлатимиз”, деди Додик.
Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Россия Федерациясига, хусусан, Россия энергия манбаларига қарши санкциялар жорий қила бошлади. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0