Жамият

Шафтоли экспорти ошди. Асосий харидор – Россия

© Sputnik / Sergei Pyatakov  / Медиабанкка ўтишПродажа фруктов на рынке в Ташкенте
Продажа фруктов на рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 минг тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 66,2 млн долларга тенг бўлган 74,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтолини Россияга (62,9 минг тонна) экспорт қилган.
Кўриб чиқилган давр мобайнида Қирғизистон 6,1 минг тонна, Қозоғистон 4,5 минг тонна шафтолини Ўзбекистондан сотиб олган.
Шунингдек, ўзбек шафтолиларини Туркманистон (471 тонна) ва Беларусь (261 тонна) ҳам сотиб олган.
2022 йилнинг 8 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 42,2 минг тонна;
Самарқанд вилояти – 6,2 минг тонна;
Тошкент вилояти – 6 минг тонна;
Хоразм вилояти – 5,3 минг тонна.
Янгиликлар лентаси
0