Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерлари ташкил этилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Бу ҳақида Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари кенгаши сессиясида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги туризм соҳаси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганини танқид қилди.
"Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз. Асосий юк Бўстонлиққа тушяпти, лекин бу ерда ҳам лойиҳалар охирига етказилмаган, ўз ҳолига ташлаб қўйилган”, дейди президент.
Таъкидланишича, Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди.
Янгиликлар лентаси
0