Шомуродов терма жамоада гол уриш борасида қатор жаҳон юлдузларини ортда қолдирди

© Ассоциация футбола УзбекистанаЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилда терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчилар орасида Элдор Шомуродов Месси ва Холандни ортда қолдирган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Сентябрь ойидаги ФИФА кунлари олдидан Transfermarkt портали 2022 йил терма жамоада энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тақдим этди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистонлик футболчи ҳисобида 2022 йилда 9 та гол мавжуд.
© Фото: Transfermarkt2022 йил терма жамоада энг кўп гол урган футболчилар
2022 йил терма жамоада энг кўп гол урган футболчилар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
2022 йил терма жамоада энг кўп гол урган футболчилар
Шу тариқа, Шомуродов Эрлинг Ҳоланд, Садио Мане, Лионель Месси каби жаҳон юлдузларини ортда қолдирган.
Қайд этиш жоизки, Элдор Шомуродов 2023 йил Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Мальдив оролларига қарши ўйинда, Navruz Cup-2022 мусобақасининг Угандага қарши кечган финал баҳсида хет-трик расмийлаштирган эди. Бундан ташқари, у Жанубий Судан билан ўртоқлик учрашувда дублга муаллифлик қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган йили Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Янгиликлар лентаси
0