Тошкент вилоятининг тўрт туманида тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

© Ўзбекистон резиденти матбуот хизматиШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилашни буюрди.
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида мазкур вилоятининг тадбиркорлик яхши ривожланмаган тўртта туманидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилишини айтди.
Президент матбуот хизматига кўра, Тошкент вилояти ҳокими лавозимига номзоди кўрсатилган Зойир Мирзаев ўз тақдимотида ҳудуддаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берган. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, президент мутасаддиларга:

жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;
тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;
йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этган.
Мутасаддиларга:
саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;
Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;
Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;
вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган.
Янгиликлар лентаси
0