Тошкентнинг қайси ҳудудларида янги турар-жойлар қурилиши маълум бўлди

© PixabayСтройка
Стройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмишинчи сессиясида қайд этилишича, йил якунига қадар пойтахтда замонавий турар-жойлар янада кўпаяди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентнинг бир қатор туманларида йил якунига қадар турар-жойлар фойдаланишга топширилади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмишинчи сессиясида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бу йил ҳам шаҳарда катта миқёсда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш учун Сергели туманининг “Алишер Навоий” массивида 14,7 гектар майдонда 1 536 та хонадондан иборат 24 та кўп қаватли турар-жой қуриш режалаштирилган.
Массив бош режасига кўра жами 2 352 та хонадондан иборат 28 та 16 қаватли турар-жой бунёд этиш мўлжалланган. Шунингдек, ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти, умумтаълим мактаби, оилавий поликлиника, сайилгоҳ, маҳалла идораси бинолари қурилиши ҳам кўзда тутилган.
Шаҳар туманларида қуйидаги турар-жойлар бунёд этилади:
Янгиҳаёт тумани - “Янги Дархон” МФЙ ҳудудида 12,4 гектар майдонда 3 012 та хонадондан иборат 39 та 16 қаватли турар-жой бинолари қурилади. Ҳозирда 24 та турар-жойларни қуриш ишлари бошланган. Сентябрь ойида 898 та ва йил якунига қадар 1 006 та хонадон фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Қолган 15 та турар-жой биноси келгуси йилда топширилади;
Сергели тумани - “Жўнариқ” МФЙ ҳудудида ҳам 648 та хонадондан иборат 5 та 16 қаватли ва 4 та 12 қаватли турар-жой биноларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, “Обод маҳалла” дастури доирасида 24 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш учун жами 820 млрд сўм молиялаштирилиши кўзда тутилган.
Ундан ташқари “Обод маҳалла” дастури доирасида 24 та маҳалладаги 98 та кўчаларда ички йўлларни қуриш ва таьмирлаш учун жами 300 млрд сўм республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Ҳозиргача 81 та кўча тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Шунингдек, жами аҳоли истеъмолчиларига 616 799 дона газ ҳисоблагичлари ўрнатиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунга қадар аҳоли истеъмолчилари 160 269 дона замонавий электрон ҳисоблагич билан таъминланган.
Янгиликлар лентаси
0