Айрим фармацевтика маҳсулотлари божхона божидан озод қилинди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишПроизводство вакцины против гриппа A/H1N1
Производство вакцины против гриппа A/H1N1  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
Фармацевтика учун айрим хомашё ва ускуна турлари божхона божидан озод қилинди.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Фармацевтика учун айрим хомашё ва ускуналарни Ўзбекистонга импорт қилиш божхона божларидан озод этилди. Бу ҳақда 21 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 519-сон қарорида белгиланган.
Ҳужжат билан божхона божидан озод қилинадиган, қуйидагиларни ўз ичига олган материаллар ва ускуналар рўйхати тасдиқланди:
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан олиб келинадиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати;
технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати;
фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати.
Божхона кодексига мувофиқ товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилинади.
Янгиликлар лентаси
0