Дунёда

ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсонда референдумлар бошланди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодготовка к референдуму о присоединении к РФ
Подготовка к референдуму о присоединении к РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бугун Тошкент вақти билан соат 10:00 да Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида референдумларда овоз бериш бошланди.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдумларда овоз бериш бошланди.
“Бугун Москва вақти билан соат 08:00 да Донецк халқ республикасининг Россия Федерацияси таркибига субъект сифатида қўшилиши бўйича референдум ўтказиш жараёни бошланди”, дейди ДХР Марказий сайлов комиссияси раиси Владимир Висоцкий.
Ўз навбатида, ЛХР МСК аъзоси барча бюллетенлар сайлов участкаларига етказилганини айтди.
Запорожье вилоятининг Мелитопол шаҳридаги референдумда ҳам овоз бериш соат 08:00 да бошланди, деб хабар беради РИA Новости мухбири.
19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникка Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин Россия референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини айтди.
Янгиликлар лентаси
0