Жамият

Касаначилик учун ажратилган субсидиялар миқдори оширилди

© Sputnik / Зафар ХалиловСум
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2022 йилнинг 1 октябрдан касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. 2022 йил 1 октябрдан касаначига ажратиладиган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 август куни имзолаган 376-сон қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлар ўртасида ҳар йили бир марта ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танлови ўтказилади.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади.
Ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилади.
Бундан ташқари, ҳар бир туман (шаҳар)да хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳузурида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда “маслаҳат соатлари” жорий этилади.
Ҳудудларда касаначилик орқали янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорликлар ўртасида “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танлови ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0