Лукашенко ҳеч қачон гамбургер емаганини тан олди

© AFP / SHAMIL ZHUMATOVПрезидент Республики Беларусь Александр Лукашенко
Президент Республики Беларусь Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
Лукашенко она заминда ўсадиган оддий таомларни истеъмол қилишни маслаҳат берди.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Беларусь президенти Aлександр Лукашенко журналистларга ҳаётида ҳеч қачон гамбургер емаганини маълум қилди.
“Чизбургер ёки гамбургер. Умуман. Уйимда ҳам шундай: кичиклар ҳам, катталар ҳам. Улар бунга ўрганмаган”, дея Лукашенконинг матбуот хизмати унинг сўзларини келтирган.
Президент Беларусда овқатланиш борасида “ҳамма нарса, хоҳ туз, хоҳ шакар, хоҳ нон бўлсин”борлигини таъкидлаб, она заминда ўсадиган оддий таомларни истеъмол қилишни маслаҳат берди.
“Биз баҳам кўришга тайёрмиз. Бу йил фақат озиқ-овқат сотишдан саккиз миллиард доллардан кўпроқ даромад олишимиз мумкин. Яъни, бизнинг еримиздан ҳам даромад олиш ва сотиш мумкин”, дея қўшимча қилди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, бу йил Беларусь қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари мисли кўрилмаган ҳосил олди, энди мавсумдан ташқари савдо ва экспорт эҳтиёжларини қондириш учун етиштирилган маҳсулотларни имкон қадар омборларда сақлаш асосий вазифадир.
Янгиликлар лентаси
0