Сиёсат

Ўзбекистон элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди

© Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматиЎзбекистон элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тантанали маросим Абу-Дабидаги “Қаср Ал-Ватан” қароргоҳида бўлиб ўтди.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Абдулазиз Акулов ушбу мамлакат президенти Муҳаммад ибн Зайд Ал-Наҳаёнга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тантанали маросим Абу-Дабидаги “Қаср Ал-Ватан” қароргоҳида бўлиб ўтган.
Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида БАА президенти бугунги кунда Ўзбекистон-БАА муносабатлари жадал ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бораётганину таъкидлаган.
Расмий Абу-Даби Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун барча чораларини кўришга тайёрлиги қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0