Ўзбекистон олхўрисини асосан ким сотиб олаётгани маълум бўлди

© Sputnik / Владимир Иванов / Медиабанкка ўтишВетка сливового дерева
Ветка сливового дерева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олхўрини Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Беларусга сотган.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида Қозоғистонга 28,2 минг тонна, Россияга эса 16,4 минг тонна олхўри экспорт қилган, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Статқўмга кўра, Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки етти ойида хорижга қиймати қарийб 22,6 млн долларга тенг бўлган 46,7 минг тонна олхўри экспорт қилган. Олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,1 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилинган давлатлар:
Қозоғистон - 28,2 минг тонна;
Россия - 16,4 минг тонна;
Қирғизистон - 1,9 минг тонна;
Беларусь - 102,2 тонна.
Январь-август ойларида хорижга энг кўп олхўри экспорт қилган ҳудудлар булар - Фарғона вилояти – 15,5 минг тонна, Сурхондарё вилояти – 6,7 минг тонна, Самарқанд вилояти – 5,5 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтолини Россияга (62,9 минг тонна) экспорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0