Иқтисод

Ўзбекистонга гўшт импорти бир неча йилдан буён ошмоқда - статистика

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Мамлакатга асосан қорамол гўшти Беларусь, Қозоғистон, Бразилия, Ҳиндистон ва Россиядан кириб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 141,9 млн долларга тенг бўлган 32,8 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,8 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қорамол гўштини Беларусдан (17,1 минг тонна) импорт қилган. Шунингдек Қозоғистон (11,6 минг тонна), Бразилия (1,4 минг тонна), Ҳиндистон (967 тонна) ва Россия (791 тонна) ҳам йил давомида Ўзбекистонга қорамол гўшти етказиб берган.
Айтиш жоизки 2021 йилнинг 10 ойида ҳам ундан олдинги йилга нисбатан мол гўшти импорти 7,3 минг тоннага ошиб, 23,9 минг тоннани ташкил қилган эди. Умумий тенденцияга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистонга мол гўшти импорти 2017 йилдан 2020 йилга қадар 87 тоннадан 22 минг тоннагача ошган.
Аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли кўрсатгичи бўйича Ўзбекистон ўртача кўрсатгичларга эга - жон бошига 43кг (2019). Ушбу кўрсатгич ривожланган мамлакатларда 100-120 кгни ташкил қилади. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Россия, Беларусь аҳоли жон бошига - 70-78 кг, Қозоғистон - 60кг гўшт истеъмол қилади. Дунёда энг кам гўт истеъмол қиладиган давлатлар - Ҳиндистон ва Африка давлатлари ҳисобланади. Бу ерда жон бошига йилига 3 - 5 кг гўшт тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0