Маданият

Ўзбекистонлик ёш кинорежиссёрлар халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

© Кинематография агентлиги матбуот хизмати“48 hour film race” қисқа метражли фильмлар фестивали
“48 hour film race” қисқа метражли фильмлар фестивали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“48 hour film race” қисқа метражли фильмлар фестивалида Тимур Муродовнинг "Гастарбайтер" фильми ғолиб бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган “48 hour film race” қисқа метражли фильмлар фестивалида ўзбекистонлик ёш кинорежиссёрлар тўрт йўналишда ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзоулуғбек Бегибаевнинг “Ферма” фильми “Энг яхши фантастик фильм” номинациясида, Иван Харитоновнинг “Мираж” фильми “Ҳакамлар ҳайъатининг махсус” номинациясида, Максим Кошелевнинг “Один день” фильми “Энг яхши ҳаваскор фильми” номинациясида ҳамда Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтган “Кино беш кунда” лойиҳаси ғолиби Темур Муродовнинг “Гастарбайтер” фильми “Энг яхши талаба иши” номинациясида ғолиб деб топилган.
Тимур Муродов Нью-Йорк кино академиясида ўқиш учун стипендия олган. Танловда 800 дан ортиқ фильмлар иштирок этган.
Маълумот учун, Тимур Муродов ва унинг “Кассета” қисқа метражли фильми “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган “Кино 5 кунда” танловида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Янгиликлар лентаси
0