Россия

Саудия шаҳзодаси Путин билан суҳбатда қироллик ШҲТда фаол иштирок этишини билдирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом
Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Саудия шаҳзодаси халқаро муносабатларда ШҲТнинг роли ошиб бораётганини ва қироллик унинг фаолиятида фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

Муҳаммад бин Салмон яқинда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитда Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Муҳаммад бин Салмон ШҲТнинг халқаро муносабатлардаги роли ортиб бораётганини қайд этиб, қироллик унинг фаолиятида фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида Владимир Путин 23 сентябрь куни нишонланадиган Саудия Арабистони Подшоҳлиги эълон қилинганининг 90 йиллиги муносабати билан, қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўзининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини етказишни сўради ҳамда ушбу муҳим сана билан бутун мамлакат раҳбарияти ва халқини табриклади.
Жаҳон нефть бозорида барқарорликни таъминлаш мақсадида Россия-Саудия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Иккала томон ҳам ОПEК+ плюс доирасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳоладилар ва эришилган келишувларга риоя қилишда давом этиш ниятларини тасдиқладилар.
Муҳаммад бин Салмон 12–14 октябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган “Россия энергетика ҳафталиги” халқаро форумида Саудия Арабистони муносиб даражада иштирок этишини маълум қилди.
Ундан ташқари, Донбассда валиаҳд шаҳзоданинг шахсий воситачилигида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда ноқонуний иштирок этган хорижий ҳарбий асирларнинг Саудия томонига ўтказилиши муносабати билан мамнунлик билдирилди.
Икки томонлама кун тартиби юзасидан фикр алмашишда савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
Россия ва Саудия Арабистони ўзаро ҳамкорлик ва шахсий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0