Видео

Шомахмудовлар изидан ёки Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари сони қандай камайди - видео

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентда оилавий болалар уйлари жойлашган биринчи турар жой мажмуасида болалар қандай яшамоқда? Батафсил Sputnik репортажида.
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари камайишининг асосий сабаби - оилавий болалар уйларининг пайдо бўлиши.
Оилавий болалар уйида бир оила бир неча болани ўз қарамоғига олади. Бунда улар бир оила бўлиб бир умр бирга яшашлари мумкин.
Яқинда Тошкентнинг Учтепа туманида биринчи ана шундай оилавий турар жой жой мажмуаси очилди. У ерда 12да хонадондан 7тасида ота-онасида маҳрум бўлган болаларни ўз тарбиясига олган ҳарбий хизматчилар оилалари яшайди. Ушбу хонадонлар мебель ва керакли маиший техника билан жиҳозланган. Мажмуа ҳудудида ўқув маркази ва спорт майдонлари бор.
Зебунисо Ражабова оилавий болалар уйи ташкил қилганлар қаторида биринчилардан эди. Зебунисо опанинг 8 нафар фарзанди бор, у киши болалар уйида 12 йил тарбиячи бўлиб ишлаган.
У ердаги болаларнинг айримлари ҳалигача "Она, мени қачон олиб кетасиз, деб сўрайди, лекин мен ҳаммани дарров олиб кета олмайман-ку", - дейди Зебунисо опа. - Ҳозир менинг асосий мақсадим буларни оёққа турғизиш.
Ушбу мажмуада турадиган яна бир оила бекаси Камила Атаева айтишига кўра, уларга Шоаҳмад Шомахмудовлар оиласи намуна бўлган. Ҳозир эса улар болалари билан ҳар жума куни Шомахмудовлар ёдгорлигига бориб фотиҳа ўқишади.
Янгиликлар лентаси
0