Колумнистлар

Америка режаси амалга ошмоқда: Европа барбод бўлмоқда

© AP Photo / Virginia MayoФлаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото
Флаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Кунлар совиши билан Европада янги тенденция: саноат ишлаб чиқарувчилари, йирик молиявий оқимлар бирин кетин АҚШга кўчмоқда. Океан ортида эса уларга имтиёзлар берувчи қонун қабул қилингани айни муддао бўлди. Гўёки кимдир ҳаммасини олдиндан режалаштиргандек...
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ҳар қандай жамиятда ҳам турли-туман "умумжаҳон фитна" назариялари мавжуд. Одатда жамоатчиликнинг аксарияти бундай фитналарга ишонадиганлар устидан кулиб, киноя қилиб туришади. Масалан, АҚШда “қора вертолётлар назарияси”га ишонадиганлар устидан кулишади. Унга кўра, ҳукумат халқдан ўзга сайёраликлар билан алоқалар ҳақидаги ҳақиқатни 1950 йиллардан буён яшириб келмоқда. Россияда эса турли бозорларнинг ўзгаришида ёки маҳаллий можароларнинг ортида океан ортидаги яширин кучларга, яширин "дунё ҳукумати" борлигига, "масонлар ложаси"га ишонувчилар устидан кулишади. Шу кунларда бугунги Европадаги энергетика ва молиявий инқирозлар ортда Америкалик иттифоқдошлари тургани ва улар буни кўпроқ "соққа қилиш" учун ўйлаб топганига ишонувчилар сафи тўли бормоқда.
Махфий фитналар назарияси ихлосмандлари ҳақ эканликларини тасдиқлаш шарт эмас. Бироқ, яқинда The Wall Street Journal жуда қизиқарли мақола эълон қилди. Унда айтилишича, Европанинг йирик бизнес вакиллари, жумладан, машинасозлик ва автосаноат, шунингдек, кимё саноати ўз ишлаб чиқаришларини АҚШга босқичма-босқич кўчиришни бошламоқда. Сабаб - доимий истеъмолчилар учун энергия нархининг ҳаддан ташқари кўтарилиши дейилмоқда. Бунинг оқибатида улар ишлаб чиқаришни кескин қисқартиришга мажбур бўлмоқда.
Рўйхатга олинган саноат гигантлари орасида, масалан, Голландиянинг қишлоқ хўжалиги ўғитларини ишлаб чиқарувчи OCI N.V компанияси бор. Ушбу голланд кимёгарларининг асосий маҳсулотлари аммиак, карбамид ва ҳосилдорлик жиҳатидан жуда фойдали бўлган бошқа моддалар ишлаб чиқаришдан олади. Компания бош директори корхонада аммиак ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар ишга туширилганини аллақачон маълум қилган, фақат у Техасда.
Шунингдек, кўчаётган компаниялар орасида Даниянинг Pandora заргарлик бренди, Volkswagen автоконцерни ва Tesla электромобиль компанияси ҳам бор. Хусусан, Tesla учун шуниси эътиборга лойиқки, бир неча йил олдин унинг эгаси, таниқли Илон Маск катта цехини қуриш учун йирик қадимий ўрмонни кесиб ташлаган, саноат ҳажмида сув етказилиши учун немис экологларини "йиғлатиб" сув етказувчи қатламни тиклаб бўлмас даражада бузган эди.
Европа глобал инқирознинг ҳозирча биринчи синовлри - миграция тўлқини табиий газ, ва элетроэнергиянинг нархи осмонга чиққиши билан дуч келаётган бир пайтда океан ортидаги "иттифоқчи" ва "ҳимоячи" бир ажойиб қонун қабул қилди. Жо Байден имзолаган инфляцияни камайтириш тўғрисидаги қонунда, АҚШ пул-кредит сиёсатини барқарорлаштириш билан боғлиқ молиявий чоралан белгиланган. Лекин соф молиявий чоралардан ташқари ушбу қонунда ушбу оғир даврида ўз ишлаб чиқариш ва солиқ келажагини Америка билан боғлашга қарор қилган хорижий компаниялар учун катта имтиёзлар ваъда берилган.
Шу ўринда яна бир марта ҳалиги қора вертолётла, яширин ҳукумат ва масонлар ложаси ҳақидаги "умумжаҳон фитна"ларга ишонувчилар устидан яна бир бор кулиш мумкин, аммо бунинг бир “лекин”и ҳам бор.
Агар ярим йил аввал бўлиб ўтган воқеаларга назар ташласак, сиёсий кўпчиликни ташкил қиладиган шунингдек, ўз мамлакатларининг йирик бизнеси манфаатларини акс этган Европа Иттифоқи амалдорлари, ўта жанговар риторикасига қарамай Россия энергия ресурслари импортига қарши чекловчи чораларни жорий этиш бўйича ташаббусларни кўриб чиқишни истамаган эди.
Айтиш мумкинки, Россия энергия ресурсларига эмбарго қўйиш борасида махфий саботаж бўлган, барча саволлар чексиз муҳокамаларда қолиб кетган, уларда Венгрия вакиллари кўп бора қарши чиқишга ҳаракат қилишган.
Ушбу жараён шу қадар аниқ эдики, Вашингтон коллектив Европага мумкин бўлган барча таҳдидлар билан босим ўтказишни бошлади. Бироқ, гангстер Аль Капоне таъбири билан айтганда, пистолет ва яхши сўз билан кўп нарсага эришиш мумкин бўлганидек, ширинчилик учун ҳам жой топилди.
Иккиланаётган ҳамма мамлакатларга - углеводородлар денгизи, яъни Америка нефти ва суюлтирилган газлари ваъда қилинди. Ваъдаларга кўра, улар Европанинг Россия энерготаъминотларига қарамлигини бутунлай йўқ қилиши керак эди. Натижада Россиядан нефть харид қилиш 20% га камайди, табиий газ импорти ҳажми эса учдан бир қисмга камайди. Океан ортидан буни ўрнини босадиган таъминотлар ўсди, бироқ иситиш мавсуми бошланиши арафасида - таъминот тўхтаб қолди. Бундан ташқари, АҚШ сланец саноати вакиллари, афтидан ажойиб совет фильми “Омадли жентельменлар”ни томоша қилган кўринишади. Улар европаликларнинг илтижоларига Савелий Крамаровнинг ўша машҳур жумласи - “кино бўлмайди, электр тугади" деган жумласи билан жавоб беришди. Яъни биз ишлаб чиқариш имкониятларининг чўққисига чиқдик, шунинг учун сизларга саломатлик ва яхши кайфият ёр бўлсин қабилида.
Натижада илк нам куз совуғи остонасида Евроиттифоқнинг улкан саноат дарахтларидан йирик мевалар топ-топ туша бошлади.
Санаб ўтилган компания ва корпорациялардан ташқари, саноатларнинг энерготаъминотлар ва электроэнергиянинг арзон нархларида АҚШга кўчирилиши вариантини ArcelorMittal каби йирик компания ҳам кўриб чиқмоқда. Компания бош директори Адитья Митталнинг сўзларига кўра, ушбу пўлат гиганти Германияда пўлат ишлаб чиқаришни камайтириш ва буни Техасда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Бошқа йирик ўйинчилар ҳам металлурглардан ортда қолишмаяпти. Қўшни қитъага кетиш режалари ҳақида RHI Magnesita - дунёдаги йирик оловбардош материаллар ишлаб чиқарувчилар ҳам маълум қилишди.
Компания саноатдаги барча ҳамкасблари орасида энг кўп ишлаб чиқариш пунктларига эга бўлишидан ташқари, одатда Лондонда жойлашган капиталлар оқими ҳам Европа Иттифоқидан ташқарига АҚШ томонга оқиб ўта бошлади.
Дунё саноатининг бошқа гигантлари, масалан, Германиянинг BASF ва Норвегиянинг Yara International - барча турдаги кимёвий моддалар ва қишлоқ хўжалиги ўғитларини ишлаб чиқарувчи ушбу компаниялар ҳали ўз режаларини эълон қилишмаган. Аммо яқин келажакда электр энергияси ва табиий газ нархлари пасайтирилмаса капитал Европадан қор кўчкиси каби чиқиб кетади деган фикрни илгари сурмоқда. Бу чақириқлар чўлда қолиб кетган инсоннинг алам йиғиларига ўхшайди, чунки Россия нефтининг ошиши, ишламайдиган магистраль газ қувурлари ва Америка таъминотини кўпайтиришидан воз кечиши фонида фақат энг оптимист инсонгина нархлар пасайишини кутиши мумкин.
Тўғри, саноатнинг кўчиши, Европа таназзулини билдирмайди, аммо яхшигина таъсир қилади. Чунки Брюссель асосий молиявий донорлар ва иш берувчилар учун қулай шарт-шароитлар ярата олмаётир. Пандемия ва ундан кейинги оқибатлардан яхшигина жабр кўрган АҚШ эса бундай олтин тухум қўядиган товуқни қўйиб юбориши даргумон.
Буларни барчасини кузатар эканмиз, кўринмас глобал режалар борлигига ва улар муваффақиятли амалга ошаётганига ишона бошлаймиз.
Янгиликлар лентаси
0