Беларусь олти ойга дон экспортини тақиқлади

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишУборка зерновых в Донецкой и Луганской областях
Уборка зерновых в Донецкой и Луганской областях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Oбуна бўлиш
Беларуснинг дон экспортини тақиқлаши янгилик эмас. Мамлакат аввал ҳам дон экспортига чеклов жорий қилган ва у ярим йил давомида амалда бўлган. Чеклов ўтган йилларга нисбатан камроқ ҳосил туфайли жорий қилинган.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Беларусь дон экинларини мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш учун қўйилган тақиқни олти ойга узайтирди. Мамлакат бош вазири Роман Головченко томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бугун миллий ҳуқуқий интернет порталида эълон қилинди.
“Иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарларни ишлаб чиқарилган мамлакатидан қатъи назар, Беларусь Республикасидан ташқарига, хусусан Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлаш белгилансин”, - дейилади ҳужжатда.
Қарор халқаро гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида экспорт қилинадиган ёки халқаро транзит ташиш доирасида ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Экспорти тақиқланган товарлар рўйхатига буғдой, жавдар, арпа, маккажўхори, тариқ, гречка, жўхори каби 19 номдаги дон маҳсулотлари киради.
Тақиқ янгилик эмас
2021 йил август ойи охирида Беларусда буғдой, жавдар, арпа, жўхори, маккажўхори, гречка, тариқ ва бошқа дон экинлари экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилинган эди.
Вазирлар Маҳкамаси бу тақиқнинг ички бозор эҳтиёжларини қондириш мақсадида жорий этилгани, кутилганидан бир оз кам ғалла ҳосили олингани билан изоҳлаган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко май ойида мамлакат 2022 йилда дон экинларини экспорт қилмаслигини ва барча захираларни ички эҳтиёжларга йўналтиришини айтган.
Март ойи ўртасида Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига дон ва учинчи давлатларга шакар экспортини вақтинчалик тақиқлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Тақиқ июль ойига қадар давом этди. Россия дон иттифоқи жорий йилги дон экспортини 44 миллион тоннагача башорат қилган.
Янгиликлар лентаси
0