Сиёсат

Дания Ўзбекистонда Фахрий консулхона очади

© Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматиВладимир Норов ва Йеппе Себастьян Кофод
Владимир Норов ва Йеппе Себастьян Кофод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Себастьян Кофод билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Дания ҳукумати Ўзбекистонда Фахрий консулхона очишга қарор қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кеча БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Себастьян Кофод билан музокаралар ўтказган.
Учрашувда томонлар сиёсий мулоқотни кучайтириш учун ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаган. Ўзбекистон ва Дания Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол имзолаш таклиф қилинган.
Владимир Норов Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда Фахрий консулхона очиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилишини таъкидлаган.
Тошкент ва Копенгаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинган.
Савдо ва инвестиция алоқалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идораларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдган.
Янгиликлар лентаси
0