Россия

Нега рубль курси жадал ўсишни бошлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москва биржасида сўнгги 3 кунда доллар курси 57 рублгача, евро - 56 рублгача тушди. Бунга сабаб сўнгги кунларда эълон қилинган янгиликлар бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Сўнгги кунларда рублнинг доллар ва еврога нисбатан позициясини мустаҳкамловчи омиллар тўплами кенгайишида, деб ҳисоблайди РБК таҳлилчилари.
Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида референдумлар ўтказилиши ҳақидаги хабарлар, шунингдек, Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниши фонида рубль қимматлаша бошлади.
Ўтган уч кун ичида рубль. доллар, эвро ва юанга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, 21 сентябрь куни, савдолар очилган пайтда, Москва биржасида доллар курси деярли 62 рублни ташкил этган бўлса, 23 сентябрь оқшомида Россия валютаси 57,9 рублгача мустаҳкамланди. Доллар учун минимал курс 56,7 рублга тушди. Рубль сўнгги марта ушбу нархларда 2022 йил июль ойи бошида сотилган эди.
Худди шундай расм бошқа валюталарда ҳам кузатилди. Еврога нисбатан уч кун ичида Россия валютаси 61,4 дан 56,3 рублга, юанга нисбатан 8,6 дан 8,1 рублгача мустаҳкамланди.
Илгари валлюта курсига солиқ тўловчилар томонидан бўлган талаб бироз босим ўтказиб турган бўлса, энди Россияда валютага бўлган талаб янада камайди, шу билан бирга Донбассда эълон қилинган референдумлар туфайли янги санкциялар хавфи пайдо бўлди.
Янгиликлар лентаси
0