Жамият

"Ямал" авиакомпанияси Урганчга ҳам парвозларни йўлга қўйди

© “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати"Ямал" авиакомпанияси самолёти
Ямал авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москвадан Урганчга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. 22 сентябрь куни “Ямал” авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 23:10 да Россиянинг “Ямал” авиакомпаниясига тегишли “Airbus A321” самолёти Урганч халқаро аэропортига келиб қўнган.
Самолёт Москва-Урганч-Москва йўналиши бўйича 208 нафар йўловчини олиб келган. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Москвадан Урганчга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ямал” авиакомпанияси Наманган ва Самарқандни Москва билан тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0