Бишкек ва Душанбе чегарадаги можарони тўхтатиш тўғрисида баённома имзолади

© FOTO пресс-служба полпредства президента в Баткенской областиДвусторонняя встреча для обсуждения последней ситуации на границе на КПП "Кызыл-Бель"
Двусторонняя встреча для обсуждения последней ситуации на границе на КПП Кызыл-Бель  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2022
Oбуна бўлиш
Боткент вилоятидаги “Қизилбел” назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтган учрашув якунида икки мамлакат хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари тегишли баённомага имзо чекишди
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегарадаги қуролли тўқнашувни бас қилиш тўғрисида баённома имзолашди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Қирғизистоннинг Боткент вилоятидаги “Қизилбел” назорат-ўтказиш пунктида икки мамлакат масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтган.
“Тожикистон томони билан можарони тўхтатиш тўғрисида баённома имзоланди”, - деди Ташиев. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.
Ташиев томонлар унда белгиланган шартларга риоя қилишлари умид қилган.
Тожикистон томонидан ҳужжатни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов имзолаган.
“Бугундан тинчлик бўлади, илгари ўз уйларини тарк этган Лайлак ва Боткент туманлари аҳолиси қайтиши мумкин”, - деди Ташиев.
Мирзиёев қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солишга оид эришилган келишувни олқишлади
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув 14 сентябрь куни бошланганди. Уни бошлашда томонлар бир-бирларини айблашди.
Тожикистон томони маълумотларига кўра, можаро оқибати 40 нафардан зиёд республика аҳолиси ҳалок бўлган. Бишкек 59 нафар фуқароси ҳалок бўлганини расман маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0