Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроверка документов на посту улицы Сагбан
Проверка документов на посту улицы Сагбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2022
Oбуна бўлиш
Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир ваколатлари кенгайтирилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасиички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йили 24 август куни ўтказилган йиғилишда ички ишлар органлари тизимида экология соҳасида назоратни амалга оширувчи ихтисослаштирилган бўлинмаларини ташкил этиш назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди.
Ҳужжат уларнинг зиммасига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, чиқиндиларни ноқонуний ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш вазифаларини юклайди.
Таъкидланишича, бу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир ваколатларини кенгайтиради. Бу соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш тартибини белгилайди.
Йиғилишда депутатлар бу ҳужжатнинг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифларни илгари суришди.
Янгиликлар лентаси
0