Россия

Лавров: Вашингтон бутун ер куррасини ўзининг “орқа ҳовлисига” айлантиришга уринмоқда

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ташқи ишлар вазири АҚШ норозиларни ўзининг санкциялари билан сиёсий шантаж қилаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари норозиларга қарши ноқонуний бир томонлама санкция қўллаб, бутун ер куррасини ўзининг “орқа ҳовлисига” айлантиришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозараларида маълум қилди.
“Кўриниб турибдики, кўкларга кўтариб мақталган Монро доктринаси глобал тус оляпти. Вашингтон бутун ер куррасини ўзининг “орқа ҳовлисига” айлантиришга уринмоқда”, - деди Лавров.
“Норозиларни мажбурлаш воситаси – узоқ йиллардан буён БМТ Низомига хилоф равишда қабул қилинаётган ва сиёсий шантаж воситасида сифатида фойдаланиладиган ноқонуний бир томонлама санкциялар”, - деди у.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бундан биринчи навбатда оддий аҳоли жабр кўради, чунки улар биринчи зарурий товарлар, жумладан, тиббиёт воситалари, вакцина, озиқ-овқатдан маҳрум бўлишади.
Лавров бунга мисол қилиб 60 йилдан буён давом этиб келаётган Американинг Кубага қўллаб келаётган чекловларини келтирди.
“БМТ Бош Ассамблеяси анчадан буён ва кўпчиликнинг аксарият овози билан уни бекор қилишни қатъий талаб қилиб келади. БМТ Бош ассамблеяси қарорларини ҳал этишга кўмаклашиш унинг вазифасига кирувчи БМТ бош котиби бу муаммога алоҳида эътибор қаратмоғи шарт”, - деди Россия вазири.
Янгиликлар лентаси
0