Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКуранты в Ташкенте
Куранты в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2022
Oбуна бўлиш
Бугун айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даражани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Бугун, 25 сентябь, кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Фақат кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.
Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +32...34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +22...+27 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0