“Андижон-Хива” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

© Фото: АО O‘ztemiryo‘lyo‘lovchiПассажирский поезд по маршруту "Кунград – Наманган – Андижан – Кунград"
Пассажирский поезд по маршруту Кунград – Наманган – Андижан – Кунград - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Андижондан Бухоро, Хива ва Урганчга поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. “Андижон — Хива — Андижон” қўшимча йўловчи поезди қатнови 28 сентябрдан йўлга қўйилади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган “Андижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.

“651/652-сонли “Андижон — Хива — Андижон” йўловчи поезди ҳафтанинг чоршанба кунидан Андижондан, ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб эса Хивадан жўнайди”, - дейилади хабарда.

Қолаверса, 391/392-сонли “Андижон — Урганч — Андижон” йўловчи поезди ҳаракати ҳафтанинг пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, 6 май куни “Андижон — Хива” йўналишида ҳаракатланиши керак бўлган поезд ҳаракати Фарғона водийси билан темир йўл алоқаси узилиб қолганлиги сабабли вақтинчалик тўхтатилганди.
Янгиликлар лентаси
0