Демократларнинг ярмидан кўпи Байденни президентликка номзод сифатида кўришни истамайди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Демократлар ва партиянинг мустақил тарафдорларининг 56 фоизи Байден ўрнига бошқа номзод кўрсатишни хоҳлашларини билдирган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. AҚШ Демократик партияси тарафдорларининг ярмидан кўпи 2024 йилдаги навбатдаги президентлик сайловларида амалдаги президент Жо Байден номзодини қўллаб-қувватламайди. “The Washington Post” газетаси ва ABC News телеканали ўтказган қўшма сўров натижалари шуни кўрсатди.
Сўров натижаларига кўра, демократлар ва бу партиянинг мустақил тарафдорларининг 56 фоизи сайлов вақтида 82 ёшга тўладиган Байден ўрнига бошқа номзод кўрсатишни хоҳлашларини билдирган.
Шу билан бирга, бу позиция ёш демократлар орасида кўпроқ учраган - уларнинг 75 фоизи бошқа номзодни афзал кўради. Сўралган демократларнинг атиги 35 фоизи Байден номзодини қўллаб-қувватлаган.
Сўров шуни кўрсатдики, AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг номзоди унинг партияси тарафдорлари орасида кўпроқ машҳур бўлиб чиқди – сўралган республикачиларнинг 47 фоизи президентлик сайловларида унинг номзодини қўллаб-қувватлашини айтган, 46 фоизи эса қарши чиққан.
Сўров телефон орқали 18-21 сентябрь кунлари ўтказилган, унда 1006 киши иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0