Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда бронза медалини қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчилар Миланда бўлиб ўтган француз бокси “Сават”нинг Асса йўналиши бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида биринчи маротаба иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган француз бокси “Сават”нинг Асса йўналиши бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Мусобақада дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 250 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик вакиллар 21-25-сентябрь кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Жумладан, -56 кг вазн тоифасида иштирок этган Хожиакбар Бектанов ҳамда -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Авазбек Собиров мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлишди.
“Ушбу турнир ғолиб ва совриндорлари 2023 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган бутунжаҳон жанговор ўйинлари йўлланмасига ҳам эга чиқиши билан аҳамиятли”, дейилади хабарда.
Миланда бўлиб ўтган турнирнинг биринчи кунида Халқаро “Сават” федерацияси (FISav) Бош ассамблеяси бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон “Сават” ассоциацияси бош котиби Шухрат Ходжаев иштирок этди.
Тадбир давомида ташкил этилганига кўп бўлмаган Ўзбекистон “Сават” ассоциацияси қисқа вақт ичида катта ўсишга эришганлиги эътироф этилиб, 2023 йилги Осиё чемпионати баҳсларини ўтказиш бўйича таклифлар берилди.
Янгиликлар лентаси
0