Бугун баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин — Ўзгидромет

© Пресс-служба Uzbekistan AirportsМеждународный аэропорт Ташкента
Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 30...35 даражани, шимолида 20...25 даражани ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32...34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22...27 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0