Келаси йилдан раҳбар лавозимига захира кадрлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўтайди

© pexels.com/Sora ShimazakiЖенщина с папкой
Женщина с папкой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Раҳбарлик лавозимлари учун жами 970 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига киритилган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. 2023 йил январь ойидан раҳбар лавозимига захира кадрлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўташ (дублёрлик) учун юборилади. Бу ҳақида АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1 000 нафар шахсни Миллий кадрлар захирасига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунгача давлат ва нодавлат секторларида фаолият юритаётган 611 нафар номзод рўйхати шакллантирилиб, уларнинг компетенциялари Ёш раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун тест синовлари ва суҳбат орқали баҳоланмоқда.
“Раҳбарлик лавозимлари учун жами 970 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига киритилган”, дейди Севара Зокирова.
Таъкидланишича, муносиб деб топилган номзодларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш мақсадида Агентлик томонидан Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида махсус тайёрлаш дастури ишлаб чиқилди.
Маълумот учун, Миллий кадрлар захирасига иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, барча соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган юқори салоҳият, етакчилик хусусияти ва бошқарув кўникмаларига эга бўлган ташаббускор давлат хизматчилари киритилади.
Янгиликлар лентаси
0