Сиёсат

Мирзиёев Ижевскдаги фожиа муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишСтрельба в школе Ижевска
Стрельба в школе Ижевска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ижевскдаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга таъзия йўллади.
“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот котиби чоп қилган хабарда.
Аввалроқ Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма юз бергани хабар қилинган эди. Отишмани шу мактаб битирувчиси уюштирган ва у руҳий асаб касалликлари диспенсерида рўйхатда турган. Сўнгги маълумотларга кўра, отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етган, 24 киши жабрланган.
Янгиликлар лентаси
0