Жамият

Осиёдаги энг йирик авиаташувчи Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

© “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизматиChina Southern Airlines
China Southern Airlines - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“China Southern Airlines” авиакомпанияси Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Хитойнинг “China Southern Airlines” авиакомпанияси Урумчи шаҳридан Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи йўловчи рейси 14 октябрга белгиланган. Мунтазам рейслар Boeing 737 ва Boeing 787 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.
China Southern Airlines — Хитойнинг Гуандун вилояти, Гуанчжоу шаҳрида жойлашган авиакомпания. Бу самолётлар паркининг ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0