Дунёда

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадан оғир техникаларни олиб чиқишни бошлади

© Sputnik / Игорь Егоров / Медиабанкка ўтишКиргизские солдаты на киргизско-таджикской границе
Киргизские солдаты на киргизско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ташиевнинг айтишича, Қирғизистон томони протоколнинг барча бандларига қатъий амал қилиш ниятида ва Тожикистон ҳам худди шундай йўл тутишига умид қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон икки давлат чегарасидан оғир техникаларни олиб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Якшанба куни Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида можарога барҳам бериш ва икки давлат чегарасидаги вазиятни тартибга солиш бўйича протокол имзолангани айтилганди.

“Ушбу протоколнинг энг муҳим бандларидан бири чегарадан оғир ҳарбий техникани олиб чиқиб кетишдир. Биз чегара хизматига фақат давлат чегараларини ҳимоя қила оладиган қуролларни қолдирамиз, жанг қиладиганини эмас”, - деди давлат қўмитаси раиси.

Ташиевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон томони протоколнинг барча бандларига қатъий амал қилиш ниятида ва Тожикистон ҳам худди шундай йўл тутишига умид қилмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида йирик тўқнашувлар 14 сентябрь куни эрталаб бошланди. Томонлар бир-бирини ўқ узганликда айблади. Икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги шиддатли жанглар чегаранинг деярли бутун периметри бўйлаб кун бўйи давом этди. Ўт очишни тўхтатишга фақат тунда эришилди. 17 сентябрь куни эрталаб вақти-вақти билан тўқнашувлар яна бошланди. Томонлар бир-бирини сулҳ битимини бузганликда айблади. Отишма фақат кечга яқин тўхтади.
Қирғизистон томони тўқнашувлар натижасида 62 нафар фуқаролари ҳалок бўлгани ва 198 нафари яраланганини маълум қилган. Тожикистон 41 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши яраланганини маълум қилган.
25 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари вазиятни тартибга солиш бўйича протоколни имзолади, унда улар чегарадаги можароларни тўхтатиш ва давлат чегарасини делимитация ва демаркация жараёнини тезлаштиришга келишиб олди. Шунингдек, ҳужжатга кўра, томонлар тўқнашувлар тез-тез содир бўладиган жойларда томонларнинг ҳар бирига тўртта чегара пунктларини қўйишга келишиб олди.
Янгиликлар лентаси
0