Самарқандда Россия-Ўзбекистон таълим форуми бўлиб ўтади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишГосударственные флаги России и Узбекистана
Государственные флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Россия Федерацияси президентининг Хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича девони референти А.Власов билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Самарқандда учинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Россия Федерацияси президентининг Хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича девони референти А.Власов билан учрашди.
“Музокаралар чоғида... 22-24 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Россия-Ўзбекистон” учинчи таълим форумини самарали ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Тошкент ва Москва шаҳарлари ўртасида мактабгача таълим бўйича мулоқотни давом эттириш учун икки томонлама мунтазам музокараларни давом эттириш муҳимлигига келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик Россия таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Жумладан, Россия таълим вазирлиги кўмагида Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиалида “Миттивой” (Малыш) лойиҳаси ишга туширилган.
Янгиликлар лентаси
0