Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде билан учрашади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 12 июля принял председателя Коллегии Евразийской экономической комиссии Михаила Мясниковича.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 12 июля принял председателя Коллегии Евразийской экономической комиссии Михаила Мясниковича. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум бўлди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде билан учрашади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, бошланган ҳафтада давлат раҳбарининг иш жадвалларидан Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган.
“Бугун электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг президентимизга ҳисоботлари режалаштирилган”, дейди президент матбуот котиби.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев иштирокларида республикадаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0