Абитуриентларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқиш жараёни якунланди

© Sputnik / Алексей КуденкоПодача документов в вузы
Подача документов в вузы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Жараёнларда 12,8 фоиз талабгор иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқиш жараёни якунланди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
Давлат тест марказида 26 сентябрь кунига белгиланган апеллация аризаларини кўриб чиқиш жараёни ўз нихоясига етди.
Аризалар Апеллация комиссияси томонидан бевосита талабгор иштирокида кўриб чиқилди.
Унда апеллация аризасини берган жами 9 253 нафар талабгордан 1 185 нафари (12,8 %) иштирок этди.
Уларнинг:
975 нафари (7 740 нафардан) — ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига;
210 нафари (1 513 нафардан) — хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тест синовларига тааллуқли.
Эслатиб ўтамиз, аризалар 7 сентябрдан бошлаб Апеллация комиссияси томонидан бевосита талабгор иштирокида кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0