Бўлғуси шифокорлар қасамёд қабул қилди - фото

© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси
Тошкент тиббиёт академияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқичига қабул қилинган талабалар иштирокида “Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқичига қабул қилинган 2300 нафар талаба қасамёд қабул қилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, ҳар ўқув йилида бўладиган ушбу анъанавий маросимда таълим муассасасининг 1-босқичига қадам қўйган талабалар тантанали равишда қасамёд қилади.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси
Тошкент тиббиёт академияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Тошкент тиббиёт академияси
“Бу йил ҳам академия талабалари сафига қўшилганлар ўз қасамёди орқали теран билим олиб, шифокорлик касбини мукаммал эгаллаш ва келгусида халқимизга виждонан хизмат қилишни дилларига туккан бўлса, ажаб эмас”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тошкент тиббиёт академияси мамлакатдаги энг етакчи тиббиёт олий таълим муассасалари бири ҳисобланади. Ҳозир ўқув юртининг даволаш, тиббий-педагогика, тиббий-профилактика, тиббий-биология, ҳарбий-тиббий ва олий ҳамширалик иши каби факултетларида 9000 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Шунингдек, академияда магистратура босқичида 49 та, тор доирада шифокорлар тайёрловчи клиник ординатурада эса 38 та мутахассислик бўйича талабаларга таълим берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0