Жамият

Фарғона ва Сурхондарё вилояти жанубида кучли шамоллар бўлиши мумкин - Ўзгидромет

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВетер
Ветер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бугун республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳарорат +13-18 даража бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати +22-27 даражани ташкил этади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.
Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +25-27 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +13-18 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0