Косонсойда ноёб китоблар жамланмаси топилди

© Маданий мерос агентлиги XIV - XX асрларга оид қўлёзма ва тошбосма китоблар
XIV - XX асрларга оид қўлёзма ва тошбосма китоблар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Китоблар босмахоналарда инқилобгача бўлган даврда чоп этилган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Наманган вилояти Косонсой туманидан ноёб китоблар жамланмаси топилди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Косонсой тарих музейига узунқишлоқлик фуқаро ислом тарихи, фиқҳ, мантиқ, адабиёт, ҳадис, ҳадис шарҳига оид китобар жамланмасини тақдим этган.
Улар орасида XIV - XX асрларга оид қўлёзма ва тошбосма китоблар мавжуд.
"Туҳфатул обидин ва инсол ошиқин"
"Ал Аброри жон", "Маротил муаққадин" (туркий ҳадислар тўплами)
"Ғазал китоби" (Фазлий Намангоний)
"Рисолаи марғуб" (масала китоби)
"Мифтоҳи Юнон", "Қиссаи Иброҳим Адҳам", "Қиссасул Анбиё"
Ушбу китобларнинг аксари Намангандаги Матбаи Исҳоқия ва Тошкентдаги Ғулом Ҳасан Орифжоновлар босмахоналарида инқилобгача бўлган даврда чоп этилган.
Янгиликлар лентаси
0