Мирзиёев электротехника соҳасида 148 млн долларлик лойиҳаларни ишга туширишни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Шунингдек, бешта вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 100 миллион долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантириши лозим.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистонда электротехника соҳасида 148 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади. Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ва келгусидаги асосий вазифаларга бағишланган йиғилишда тегишли топшириқни берди.
Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини кенгайтириш мақсадида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига:
Тошкент вилоятида электр жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича 58 миллион долларлик 14 та лойиҳани;
Фарғона вилоятида маиший техника ва кабель симлари ишлаб чиқариш бўйича 56 миллион долларлик 9 та лойиҳани;
Андижон вилоятида 34 миллион долларлик маиший техника ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.
Шунингдек, Сирдарё, Наманган, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига бир ой муддатда 100 миллион долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантириши лозим.
Келгуси йилдан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги электроника ва микро-электроника йўналишида илмий, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиб бориши белгиланди.
Бош прокуратура, Божхона ва Солиқ қўмиталарига маиший техникалар ноқонуний айланмаси ва контрабандасига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Президент электротехниканинг яна 3-4 та янги брендини яратишни топширди
Янгиликлар лентаси
0