Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинча ўчирилади

© pexels.com/Nithin PAКрупным планом фото капли воды
Крупным планом фото капли воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Ичимлик сув таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатиладиган жойларда аҳоли махсус сув ташиш автомашиналари орқали ичимлик суви билан таъминланади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим марказий кўчаларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида Яшнабод туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг С.Азимов ва Истиқбол кўчаларидаги Д-600мм ёпқич (задвижка) алмаштирилиши муносабати билан соат 09:00 дан 28 сентябрь соат 13:00 гача да сув ўчирилади.
Ичимлик суви вақтинча тўхтатиладиган ҳудудлар:
Тўйтепа маҳалласи;- Я.Ғуломов кўчаси - 1 та 9 қаватли (62-уйлар);
С. Азимов 1 тор кўчаси - 4 та 5 қаватли (1, 2, 3, 4-уйлар), 5 та 7 қаватли (20, 1а, 2а, 8, 51 – уйлар), С. Азимов 1 тор кўчаси - 1 та 7 қаватли (15-уй), 15 та маҳаллий хонадон, С.Азимов 3 тор кўчасида - 25 та маҳаллий хонадон, С.Азимов 3 берк кўчаси - 3 та 5 қаватли уйлар (1, 3, 5- уйлар), С.Азимов 5 тор кўчасида - 3 та 5 қаватли уйлар (2,3,5-уйлар);
Истиқбол кўчасида - 2 та 5 қаватли уйлар (25,89-уйлар);
Тўйтепа кўчаси - 6 та 5 қаватли уйлар (2,7,7а,54,3-уйлар), 1 та 7 қаватли уй (5-уй);
Фарғона йўли кўчаси “Обод макон” МФЙ- 21 та 7 қаватли уйлар (1-21-уйлар), Фарғона йўли 13-кўчаси - 50 та; маҳаллий хонадон, 1 та 4 қаватли, 10 та 2 қаватли уйлар, Фарғона йўли 15-кўчаси - 50 та; маҳаллий хонадон, 1 та 4 қаватли уй, 5 та 2 қаватли уйлар, Фарғона йўли 23-кўчаси - 1 та 4 қаватли, 5 та 2 қаватли, 30 та хусусий хонадонлар, Фарғона йўли 27-кўчаси - 4 та 9 қаватли (1-4-уйлар).
Боку кўчаси - 80 та маҳаллий хонадон;
Давлат корхоналари;
Индонезия, Белорусия, Хитой; Туркия, Франция, Украина, Япония элчихоналари;
Бош Прокуратура;
Фанлар академияси;
Травматология шифохонаси;
Болалар боғчаси 2 дона. (№222, 559-МТТ);
Мактаб 1 дона. (№ 145-Мактаб);- Ортопедия маркази;
Шаҳар ДСЭНМ;
Поликлиника №1;
Миллий банк;
Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Черков 2 та;
Яшнобод туман ҳокимияти;
Фарғона йўли 20 та корхоналар;- 4-сонли Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.Жами кўп қаватли уйлар – 74 та;
Маҳаллий хонадонлар – 250 та.
“Ичимлик сув таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатиладиган жойларда аҳоли махсус сув ташиш автомашиналари орқали ичимлик суви билан таъминланади”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0